0(374)223 88 14
Ўзбек Русский English
  A   A   A   A   A   Тасвирсиз  

2020 йил

АИФ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ МУҲИМ ВА САЛМОҚЛИ БЎЛМОҚДА!

Илгари маълум қилганимиздек, 2020 йил 20 май соат 10.00 (Тошкент вақти) RENES лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида АИФ-2/7 лойиҳаси доирасида магистрантлар, докторантлар ва бошқалар учун Берлин техника университети профессори Франк Бехрендтнинг “Биогеник қайта тикланувчи энергия манбаларига кириш” мавзусида “on-line” видео маърузаси ташкил этилди.

Видеойиғилишда Андижон давлат университети профессори, техника фанлари доктори Р.Алиев раҳбарлигида докторантлар, магистрант ва бакалавр талабалар иштирок этдилар. Видеомаъруза сўнгида тингловчилар томонидан бир қатор саволлар ва таклифлар берилди. Профессор мазкур саволларга жавоб берар экан, анжуман иштирокчиларига уларнинг қизиқарли саволлари ва таклифлари учун, шунингдек Андижон давлат университетининг жамоасига миннатдорчилик билдирди.

Видеомаърузаларда юқори савияда тайёрланган тақдимот материалларидан фойдаланилган. Барча маърузаларнинг электрон нусҳалари АДУнинг мазкур лабораториясига тақдим этилган.

Республикамиздаги ҳамкорларимиз

Хорижий ҳамкорларимиз

Манзилимиз
170000, Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри
Университет кўчаси 129-уй
электрон почта: alievuz@yahoo.com
телефон/факс: 0 (374) 223 88 30
Ишонч телефони: 0 (374) 223 88 14
Транспорт: 75-йўналишли автобус ва такси

Биз ижтимоий тармоқларда

© Андижон давлат университети, 2004-2020. Барча хуқуқлар ҳимояланган.